Ривалдо 45 ёшида бобо бўлди (фото)

Бразилия терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби собиқ ҳужумчиси Ривалдо 45 ёшида бобо бўлди. Аниқроғи, унинг Бухарестнинг “Динамо” клубида тўп сурувчи ўғли Ривалдиньо  ўғил фарзанди бўлди.

“Қувончли кун бўлди. Бугун набирам Дави дунёга келди. Бундай неъмат учун Худойимдан миннатдорман. Келиним ва ўғлимни табриклайман. Бобо бўлиш қандай бахт”, - дейди Ривалдо ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!