Ривалдо Мессини Роналдудан кучлироқ деб айтди

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Ривалдо журналистлар томонидан берилган Месси ва Роналдудан қай бири кучлироқ деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

“Месси. Унинг даражаси Роналдуникидан фарқ қилади. Аргентиналик футболчи тўп билан жуда яхши муомала қилади, гарчи бу борада Криштиану ҳам ёмон бўлмасада.

“Олтин тўп”ларни янада кўпроқ олиш учун Мессида ҳамма нарса бор. Унда кўпроқ совринлар бўлади деб ўйлайман. Чунки у ҳозирги темпда яна камида 3-4 йил ўйнай олади”, - дейди Ривалдо.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Роналду ва Мессида 5тадан “Олтин тўп” мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!