Ризо Айвазов “Нефтчи”да дебют қилди

15 июнь, 08:42 162

Ризо Айвазов “Нефтчи”да дебют қилди

Кеча Фарғонада Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Динамо” баҳси бўлиб ўтди.

Ушбу беллашувда “Нефтчи” жамоасининг иқтидорли ҳужумчиси Ризо Айвазов фарғоналикларнинг асосий таркибида илк марта майдонга тушди. Вадим Абрамов 46-дақиқада Умиджон Қодиров ўрнига Айвазовни курашга қўшди. Шу тариқа ёш ҳужумчи “Нефтчи” сафида илк дебют баҳсини ўтказди.