Роббен Кройффдан ўзиб кетмоқчи

20 май,2017, 16:16 415

Роббен Кройффдан ўзиб кетмоқчи

“Бавария” клуби ҳужумчиси Арьен Роббен фаолиятидаги 11-унвонни қўлга киритган ҳолда, афсонавий футболчи Йохан Кройффни қувиб ўтмоқчи. Бу ҳақда у Goal нашрига маълум қилди.

Мен 4 мамлакат чемпионатида 10 та совринни қўлга киртидим ва бундан фахрланаман. Аммо, бу билан Йохан Кройффдек футболчи билан тенглашиб олганим менга янада улкан ғурур бағишлайди.

Агар яна бир совринни қўлга киритсам, мен уни қувиб ўтишга муваффақ бўламан. Бу эса мени янада руҳлантиради, – дейди Роббен ўз сўзида.

Қайд этиш лозим, Роббен 6 карра Германия чемпиони, 2 карра Англия чемпиони ва бир мартадан Голландия ва Испания чемпиони ҳисобланади.