Роббен: “Реал”дан кетишни ортга қадам ташлаш деб ўйлаган эдим

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен 2009 йил “Реал”дан кетиши қийин бўлганлигини айтиб ўтди.

“Мен “Реал” сафида ўйнаганимда, бизнинг мақсадимиз 10-ЕЧЛ кубоги эди. Бу менинг  энг катта орзум эди. Бироқ мен ўйнаган икки йил давомида биз бунга эриш  олмадик.

Мен “Реал”ни тарк этаётганимда ортга қадам ташладим деб ўйлаган эдим. Чунки, “Бавария” ўша вақтларда Европада у қадар яхши натижа қайд этмас эди.

Мен эса юқори савияда ўйнамоқчи эдим. Бу мен учун қийин танлов бўлган эди. Бироқ якунда ҳаммаси яхшилик билан тугади ва бу қарор менинг фаолиятимдаги энг яхшисидир”, – деб голландиялик футболчининг сўзларини келтириб ўтди АS нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!