Роббен фаолиятини Россияда тугатмоқчи

23 март,2017, 10:48 557

Роббен фаолиятини Россияда тугатмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ЖЧ-2018дан сўнг Голландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.

“Мен ўзимга ўзим шундай савол бердим: бор кучимни “Бавария” сафида ўйнашга сарфлашим керак, ёки иккита фронтда иш олиб боришим керак.

Мен бу саволни оилам билан, қолаверса терма жамоа бош мураббийи билан ҳам муҳокама қилдим ва якунда ҳеч бўлмаса яна битта жаҳон чемпионатида ўйнашга қарор қилдим”, - дейди Роббен De Telegraaf нашрига берган интервьюсида.