Роббен фаолиятини якунлаган Филип Лам ҳақида: Мен ўнг оёғимни йўқотдим

29 май,2017, 19:30 432

Роббен фаолиятини якунлаган Филип Лам ҳақида: Мен ўнг оёғимни йўқотдим

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арьен Роббен жамоа ҳимоячиси Филип Ламнинг фаолиятини якунлагани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз саккиз йил давомида Филип билан бир қанотда ўйнадик. Бу вақт давомида биз бир-биримизни сўзсиз тушуниб ҳаракат қилдик. Лам – ажойиб футболчи. У билан бир жамоада ўйнаш жуда ҳам ёқимли эди.

Айтишим лозимки, унинг фаолиятини якунлашидан ҳудди ўзимни ўнг оёғимни йўқотгандек бўляпман. Биз уни соғиниб қоламиз”, - дейди голландиялик футболчи.

Роббен Кройффдан ўзиб кетмоқчи>>>

Филип Лам "Бавария"да янги рекорд ўрнатди>>>