Роббен яна жароҳат олди

14 ноябрь,2016, 11:33 430

Роббен яна жароҳат олди

Бавария” ва Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Люксембургга қарши кечган учрашувда жароҳат олди.

Роббен биринчи бўлимда рақиб футболчи билан тўп учун бўлган курашда жароҳат олган, бироқ у бўлим охиригача ҳаракат қилган ва танаффусда унинг ўрнига Стивен Бергейс майдонга тушган.

Ҳозирча унинг соғайиб муддати номаълум бўлиб турибди. Роббен бу мавсум “Бавария” сафида барча мусобақаларда 9 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол (4 пас)га муаллифлик қилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.