Роббеннинг “қилиғи” “Бавария” футболчиларининг кулгисини келтирди (видео)

20 март,2017, 14:00 835

Роббеннинг “қилиғи” “Бавария” футболчиларининг кулгисини келтирди (видео)

Германия чемпионати 25-турида “Бавария” сафарда “Боруссия М” билан ўзаро кураш олиб борди. Муросасиз кечган ўйинда мюнхенликлар Томас Мюллернинг ягона голи эвазига кичик ҳисобда зафар қучди.

Учрашувдаги эсда қоларли вазиятлардан бири 85-дақиқада содир бўлди. Гап шундаки, мюнхенликлар бош мураббиийи Карло Анчелотти учрашув якунида Арьен Роббенни заҳирага олишга қарор қилди. Бу ҳолат эса голландиялик футболчига ёқмади ва у мураббийнинг бу қароридан норози эканлигини ҳаммага кўрсатиб қўйди. Ушбу вазият заҳирада ўтирган "Бавария" футболчиларининг кулгусига сабаб бўлди.

Қуйида бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: