Роберт Левандовски: Бизга кўп нарсалар тўсқинлик қилди

19 апрель, 15:37 596

Роберт Левандовски: Бизга кўп нарсалар тўсқинлик қилди

 

Хабарингиз бор, ЕЧЛ жавоб баҳсида “Реал” Мадридда “Бавария”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Жуда қийин ўйин бўлди. Ҳаммаси яхши кетаётган эди. Аммо ҳакам кўплаб хатоларга йўл қўйди. Қизил карточка ва бошқалар. Умуман олганда, бизнинг ғалаба қозонишимиз учун кўп нарсалар тўсқинлик қилди, - дейди форвард.

Эслатиб ўтамиз, польшалик ҳужумчи ушбу беллашувда германияликларнинг битта голига муаллифлик қилди.