Роберт Левандовски “Челси”га ўтиши мумкин

 

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Унга “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар польшалик форвардга қизиқиш билдиришмоқда. “Кўклар” ушбу ҳужумчини Диего Костанинг ўрнига олиб келишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Испания терма жамоаси ҳужумчиси Лондонни тарк этиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!