Роберт Левандовски: Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан

17 апрель, 22:25 413

Роберт Левандовски: Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан

 

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳатидан сўнг қандай ҳолатда эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Умид қиламанки, менда ҳаммаси яхши. Тикланиш кўнгилдагидек ўтди. “Реал”га қарши ўйин? Бу учрашувда майдонга тушаман деб умид қиламан. Мен тайёрман, - дейди ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳси 18 апрелда бўлиб ўтади. Томонларнинг Мюнхендаги беллашувида мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.