Рожер Федерер ва Томми Хаас ўртасида баҳс 35 йиллик рекордни янгилайди
Германиянинг Штуттгарт шаҳрида давом этаётган ATP теннис турнирида ўзига хос рекорд қайд этилиш остонасида турибди.
Жаҳоннинг бешинчи рақамли теннисчиси швейцариялик Рожер Федерер “Mercedes Cup” 1/16 финалида мезбон теннисчиси Томми Хаас билан учрашади. Гап шундаки, ушбу сўнгги 35 йил ичида ёши энг катта теннисчилар ўртасидаги баҳси сифатида тарихдан жой олади.
Ҳар икки спортчининг умумий ёши 75ни ташкил қилади. Бунгача 1982 йили Винья-Дель-Маредаги мусобақаларда 49 ёшли Луис Айяла 30 ёшли Рикардо Кано билан куч синашган.
Шундай қилиб, Федерер ва Хаас фаолияти давомида ўзаро 17-марта тўқнаш келишмоқда. Уларнинг илк учрашуви ҳам 17 йил бўлди. Бу қарама-қаршиликларда 13-3 ҳисобида швейцариялик теннисчи устунлик қилмоқда.
Фикрлар