"Ролан Гаррос": Денис осонгина таслим бўлди

1 июнь, 20:33 308

 

 

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи тўрт турнирдан бири - Франция очиқ чемпионати иккинчи давраси Денис Истомин кореялик Чхун Хёнга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг дастлабки геймини ўз фойдасига ҳал қилган Денис кутилмаганда қолганларининг барчасида имкониятни бой берди - 1:6.

Иккинчи сетжда ўзбекистонлик теннисчи рақибига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин омад яна Чхун Хёнга кулиб боқди - 7:5. Учинчи сетдса Денис Истомин имкониятларидан паст ўйин кўрсатди ва 1:6 ҳисобида ютқазиб, яккалик баҳсларини тўхтатди.

Денис Истомин жуфтлик беллашувларида филиппинлик Трит Конрад Хьюэй билан бирга ҳиндистонлик Рохан Бопанна ва уругвайлик Пабло Куэвасга қарши ўйнайди.

SPORTS.uz