"Рома" Алиссон учун "Реал"дан қанча сўраяпти?

Римнинг “Рома” клуби дарвозабони Алиссон борасида “Реал” томонидан юборилган илк таклифни рад этди.

Эслатиб ўтиш лозимки бундан аввалроқ бразилиялик посбоннинг трансфери 70 млн еврога баҳоланаётган эди. Бироқ, кейинчалик римлик “бўрилар” иқтидорли дарвозабонинг нархини оширишга қарор қилишди ва улар ҳозир Алиссоонни 100 млн евродан камига сотишмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки Бразилия терма жамоасининг асосий дарвозабонига “Реал”дан ташқари шунингдек «Ливерпуль», ПСЖ ва «Челси» каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!