“Рома” Англияга кетаётган Салаҳга ўринбосар топди

7 июнь,2017, 10:15 380

“Рома” Англияга кетаётган Салаҳга ўринбосар топди

 

“Рома” жамоаси Бельгиянинг “Брюгге” клубидан ҳужумчи Хосе Искьердони харид қилмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри маълум қилди.

Римликлар 24 ёшли футболчини “Ливерпуль”га ўтиб кетаётган Муҳаммад Салаҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мерсисайдликлар мисрлик футболчи учун 40 миллион евро беришга тайёр.

Қайд этиш керакки, Хосе Искьердо якунига етган мавсумда Бельгия чемпионатида 28 ўйин ўтказиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди.