"Рома" Франция терма жамоаси дебютантига қизиқиш билдирмоқда

119

Германиянинг “Штутгарт” клуби марказий ҳимоячиси Бенжамен Павар “Рома” спорт директори Рамон Мончининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Tuttomercatoweb нашрининг маълум қилишича римликлар скаутлари ушбу маҳоратли футболчини кузатиб боришмоқда. Шунингдек улар Паварнинг вакиллари билан ҳам алоқага чиқишган.

Қайд этиш лозимки, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам илк марта Паварни Германия ва Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинларига чақирди.

Маълумот учун, Паварнинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.