“Рома” Кевин Стротман билан шартномани узайтириши мумкин

31 март, 11:36 269

“Рома” Кевин Стротман билан шартномани узайтириши мумкин

 

Италиянинг “Рома” клуби жамоа ярим ҳимоячиси Кевин Стротман билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, римликлар хавбекка янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Хабарларга қараганда, “Рома” Кевин Стротман билан 2021 йилгача бўлган битимни узайтириши мумкин. Унинг йиллик маоши эса 4 миллион евро бўлиши таҳмин қилинмоқда.  

Маълумот ўрнида, Кевин Стротман бу мавсум Италия чемпионатида 27 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 3 бор ишғол қилишга эришган.