"Рома" Манчестердан футболчи кутмоқда

27 март, 10:55 357

 

 

Италия чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган Римнинг "Рома" жамоаси  ёзда Манчестердан моҳир футболчи олиб келади.

Римликлар "Манчестер Сити"ни тарк этишга ҳозирлик кўраётган испаниялик  ярим ҳимоячи Хесус Навасга жиддий қизиқмоқда.

Хесус Навас айни пайтда ўзининг собиқ клуби "Севилья" билан ҳам музокара олиб бормоқда. "Манчестер сити" билан шартномаси якунланаётган 31 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛда 15 та ўйинда қатнашди.

SPORTS.uz