"Рома" Маноласнинг трансфери бўйича "Ювентус" билан келишиб олди

17 июль, 14:30 273

Туриннинг “Ювентус” клуби грециялик ҳимоячи Костас Маноласнинг трансфери бўйича “Рома” билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда La Reppublica нашри хабар бермоқда.

Ушбу музокараларда Турин суперклуби бош директори Жузеппе Маротто ва “бўрилар” спорт директори Мончилар иштирок этишган. Маълумотларга кўра римликлар Манолас учун “Юве”дан 40 млн евро талаб қилишмоқда.

Таъкидлаш керакки, туринликлар Маноласни яқинда жамоадан кетган Леонардо Бонуччининг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда. Улар шунингдек “Валенсия”нинг аргентиналик ҳимоячиси Эсекиэль Гарайга ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Манолас дастлаб Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубидан бўлган ажойиб таклифни рад этган эди.