"Рома" Марез борасида "Лестер"нинг жавобини сешанбагача кутади, сўнгра...

“Рома” ҳамон “Лестер” етакчиси Риёд Марезни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра римликлар 26 ёшли жазоирлик футболчи борасида “тулкилар”га ўзларининг учинчи таклифини юборишган. Бу сафар “Рома” марез учун 35 млн евро ваъда қилган. Бироқ, ҳозирча инглиз клуби бу борада ўз жавобини айтмаган.

Клуб спорт директори Мончининг сўзларига кўра улар “Лестер”нинг Марез борасидаги жавобини 15 августгача кутишади. Шундан сўнг италияликлар бу борада ўзларига бошқа номзод қидиришга киришадилар.

Таъкидлаш лозимки, “Лестер” Марезни инглиз клубларига 50 млн, бошқа хориж жамоаларига эса 40 млн фунтга сотишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!