“Рома” Наингголанни “МЮ”га сотиши мумкин

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан ёзги трансферлар мавсумида бошқа жамоа аъзосига айланиши мумкин, дея хабар беради Mediaset Premium нашри. Римликлар агар Мохаммад Салахнинг трансфери борасида “Ливерпуль” билан келишувга эриша олмаса, футболчини сотишини маълум қилган.

Молиявий fair play қоидаларига кўра, “бўрилар” 30 июнга қадар 30 миллион евро ишлашлари мумкин.

Мерсисайдликлар 24 ёшли мисрлик футболчи учун бонусларсиз 32 миллион евро бермоқчи. Ўз навбатида “Рома” ушбу трансфер учун 40 миллиондан кўпроқ сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!