“Рома” “Ницца” футболчиси учун 35 млн евро таклиф қилди

 

Италиянинг “Рома” жамоаси Франциянинг “Ницца” футболчиси Жан-Мишель Сери ни қўлга киритиш учун жиддий бел боғлади.

Римликлар мазкур трансфер учун 35 миллион евро таклиф қилмоқда. Ўз навбатида Француз клуби Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси учун 40 миллион евро сўрамоқда.  Аввалроқ  “Ницца” Рим шаҳри вакилларининг 15 ва 25 миллион евролик таклифларини рад этганди.

Ўтган мавсумда Жан-Мишель Сери “Ницца”нинг барча мусобақаларида жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 7 та гол уришга ва 9 та голли пас беришга эришган .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!