"Рома" Пероттини номаълум муддатга йўқотди

Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Диего Перотти мушакларидан жароҳат олди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 29 ёшли аргентиналик футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум. Лекин, у “бўрилар”нинг яқинлашиб келаётган “Фиорентина”га қарши баҳсда майдонга тушмаслиги аниқ.

Маълумот учун, Перотти жорий мавсум “Рома” сафида жами 32та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!