“Рома” Рияд Маҳрезга даъвогарлик қилмоқда

 

Италиянинг “Рома” жамоаси Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезга қизиқмоқда.

Римликлар спорт директори Мончининг маълум қилишича, “Рома” инглиз клуби билан Маҳрезнинг трансфери борасида келишишга тайёр. “Рома” Маҳрезни “Ливерпуль”га сотиб юборилган Муҳаммад Салаҳга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Римликлар мазкур трасфер учун учун 30 миллион фунт тўлашга тайёр, аммо “Лестер” жазоирлик футболчини 50 миллион фунтдан камига сотиш нияти йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!