"Рома" Салах учун "Ливерпул"дан 46 млн евро талаб қилмоқда

3 июнь, 08:40 109

Аввал хабар берганимиздек “Ливерпуль” Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Мухаммад Салахни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Daily Mail нашрининг хабар беришича “бўрилар” мисрлик футболчи учун мерсисайдликлардан 40 млн фунт (46 мл евро) талаб қилишмоқда. Маълумотларга кўра, Юрген Клопп Салахни ўз жамоасида кўришни жуда ҳам истамоқда ва ушбу футболчи “Ливерпул”нинг ёзги трансфер давридаги асосий “ўлжа”ларидан бирига айланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Рома” “Ливерпул”нинг Салах борасидаги 28 млн фунтлик (32 мл евро) таклиф рад этган эди. Аммо, футболчининг ўзи аллақачон мерсисайдликлар билан келишиб олган.

Клопп "Ливерпуль" учун энг керакли ўйинчиларни олиб келмоқчи

"Рома" Салахни 50 млн еврога сотмоқчи