"Рома" Салахни 50 млн еврога сотмоқчи

19 май, 10:45 132

Римнинг “Рома” клуби “Ливерпул”нинг Муҳаммад Салаҳ борасидаги таклифини кўриб чиқишга тайёр.

Calciomercato нашрининг хабар беришича “бўрилар” 24 ёшли мисрлик футболчи учун мерсисайдликлардан 50 млн евро талаб қилишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Салаҳнинг хизматларига шаҳсан Юрген Клоппнинг ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Салах жорий мавсум Италия А Сериясининг 28та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.