"Рома" Салахнинг ўрнига Рашидни олиб келмоқчи

18 июнь,2017, 11:00 209

Римнинг “Рома” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Рашид Геззалнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Sportitalia нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, 30 июнь куни жазоирлик футболчининг “Лион” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади ва римликлар бундан унумли фойдаланиб, эркин агентга айланадиган Рашидни ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. 25 ёшли Жазоир терма жамоаси аъзоси “Рома”дан "Ливерпул"га кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган ҳамюрти Мухаммад Салахнинг ўрнини эгаллайди.

Геззалга шунингдек “Милан”дан ҳам яхши таклифлар бўлган, бироқ у “Рома” сафида ЕЧЛда иштирок этишни афзал кўрган.

Маълумот учун, Рашид якунланган мавсум “Лион” сафида жами 38та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Жазоир терма жамоасида эса 11та ўйин ўтказиб, рақиблари дарвозасига 1та гол киритишга мувоффақ бўлган. Футболчининг трансфер қиймати 7 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.