"Рома" Тоттига олти йиллик шартнома таклиф қилди

21 март, 09:45 320

 

Италия чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган "Рома" клуби ўзининг энг содиқ футболчиси Франческо Тоттини яна олти йил давомида ўз сафида олиб қолишни мақсад қилган.

"Рома" президенти Жеймс Паллотта 40 ёшли футболчига олти йиллик шартнома тақдим этди. Албатта, бу галги шартномада Тоттига футболчилик вазифаси юклатилмаган. Унга директор лавозими таклиф қилинмоқда.

- Биз Тотти билан унинг келажаги ҳақида гаплашганимиз йўқ, - деди Жейм Паллотта. - Нима бўлган тақдирда ҳам унинг қўлида олти йиллик шартнома бор ва уни имзолаб клуб директорига айланиши мумкин.

"Рома" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида тугайдиган ҳужумчи ушбу жамоа сафида 1993 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу давр мобайнида Франческо Тотти 775 та учрашувда майдонга тушиб, 306 та голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz