“Рома” Йоветичга қизиқаётгани ҳақида “Интер”га маълум қилди

27 июнь, 09:24 182

“Рома” Йоветичга қизиқаётгани ҳақида “Интер”га маълум қилди

 

“Рома” жамоаси раҳбарияти “Интер” клуби ҳужумчиси Стеван Йоветичга қизиқиш билдираётгани ҳақида расман маълум қилди.

Италиялик таниқли журналист Жанлиука Ди Марционинг маълум қилишича, римликлар 27 ёшли черногориялик футболчининг трансфери учун “нерадзуррилар” билан алоқага чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, Йоветичга шунингдек Туркиянинг “Галатасарой” ва Испаниянинг “Севилья” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Айтиш керакки, Стеван ўтган мавсумни айнан андалусияликлар сафида ўтказган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.