"Рома" дарвозабони "Ливерпул"га кўчиб ўтишга яқин

Римнинг “Рома” клуби дарвозабони Алиссон фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Radio Gaucha’нинг маълум қилишича 25 ёшли бразилиялик посбонга “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансфер яқин кунларда амалга оширилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Алиссон жорий мавсум А Серияда жами 19та учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 14та гол олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!