“Рома” голландиялик ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

29 май,2017, 22:21 205

“Рома” голландиялик ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

“Рома” клуби голландиялик ярим ҳимоячи Кевин Стротман билан шартнома узайтирилганини э`лон қилди. Янги келишувга кўра Стротман “жалороссилар” сафида 2022 йилга қадар тўп суради.

2013 йилдан буён Рим клубида тўп сураётган Стротман ҳозирга қадар “бўрилар” сафида 86 баҳсда майдонга тушди ва 12 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиққан.