"Рома" ҳам Йоветичга қизиқиб қолди

27 июнь, 09:40 148

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин.

Италиялик машхур журналист Жанлиука Димарционинг хабар беришича, римликлар 27 ёшли черногориялик футболчининг трансфери учун “нерадзуррилар” билан алоқага чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, Йоветичга шунингдек Туркиянинг “Галатасарой” ва Испаниянинг “Севилья” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Айтиш керакки, Стеван ўтган мавсумни айнан андалусияликлар сафида ўтказган эди.

Турк клуби ҳам Йоветич учун курашга қўшилди

"Севилья" ўз сафига "Интер"нинг икки футболчисини қўшиб олмоқчи