“Рома” нотаниш ҳужумчи учун 38 млн евро тўламоқчи

22 август, 10:33 354

“Рома” нотаниш ҳужумчи учун 38 млн евро тўламоқчи

 

Италиянинг “Рома” жамоаси раҳбарияти “Сампдория” клуби ҳужумчиси Патрик Шикни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда.

Римликлар Шикнинг трансфери  учун генуяликларга 38 миллион евро таклиф қилди. “Рома” ушбу суммани бир неча йилга чўзиб тўламоқчи ёки чехиялик футболчини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олишни ўйлаб кўрмоқда.

Шикнинг хизматларига, шунингдек, “Интер” ҳам қизиқиш билдирган. Миланликлар 21 ёшли футболчи учун 35 млн евро таклиф қилганди.