“Рома” ўз жамоасига "сиғмаган" футболчиларни сотиб олишга 40 миллион евро сарфламоқчи

Римнинг “Рома” клуби рахбарияти ёзги трансфер вақтида ҳозир ижара асосида бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчиларни сотиб олишни режалаштирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, “бўрилар” 6та футболчи учун 40,2 миллион евро сарфлашмоқчи. Булар Бруно Перес («Торино» – € 12,5 млн) Диего Перотти («Женоа» – € 8 млн), Жуан Жезус («Интер» – € 8 млн), Мариу Руй («Эмполи» – € 6 млн), Федерико Фасио («Тоттенхэм» – € 3,2 млн) ва Эмерсон дос Сантос («Сантос» – € 2,5 млн)лардир.

Таъкидлаш керакки, римликлар иҳтиёридаги барча футболчиларининг шартномасида шундай банд бор:  “Рома” ижарадаги футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!