"Рома" ўзига янги бош мураббий топди

24 май,2017, 09:15 334

Тез кунларда Эусебио ди Франческо “Рома” бошқарувини ўз қўлига олади. 47 ёшли италиялик мутахассис “Интер”га кетиши ойдинлашиб қолган Лучано Спаллеттининг ўрнини эгаллайди.

Таъкидлаш керакки, “бўрилар” Эусебионинг трансфери учун “Сассуоло”га 5 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, ди Франческо “Рома”га бегона эмас. Боиси, у 1997-2001 йилларда айнан римликлар шарафини ҳимоя қилган.

Жеко ўз номини "Рома" тарихига ёздириб қўйди>>>

Италия. “Ювентус” чемпион, “Милан” еврокубокларда ўйнайди ва бошқа натижалар>>>