"Рома" ўзига зўр футболчи топди

28 апрель, 10:45 249

"Аталанта" клуби ярим ҳимоячиси Франк Кесси тез орада "Рома" сафини тўлдириши мумкин. 
Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича ушбу трансфер римликлар учун таҳминан 30 млн еврога тушади. Хабарларга қараганда "Рома"нинг испаниялик спорт директори Мончи Миланда "Аталанта" раҳбарлари билан учрашган ва бу борадан келишиб олган. Энди фақат футболчини кўндириш масаласи қолди ҳолос.
"Рома" Кессига йилига бонуслардан ташқари 1,2 млн евро маош таклиф қилмоқда. Футболчининг ўзи эса 2 млн евро олишни истаяпти.
Маълумот учун, "янги Яя Туре" деб эътироф этилаётган 20 ёшли Кесси жорий мавсум А Сериянинг 27та турида майдонга тушиб рақиблари дарвозасини 7 марта аниқ нишонга олган бўлса, яна 4 марта шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.