“Рома” парагвайлик футболчисини ижарага берди

Италиянинг “Рома” жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Итурбе фаолиятини Мексикада давом эттирадиган бўлди.

Римликлар 28 ёшли футболчини 2018 йилнинг 30 июнига қадар Мексиканинг “Тихуане” жамоасига ижарага берди.

Келишувда парагвайлик футболчининг натижаларига қараб, Мексика клубини унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида банд ҳам мавжуд.

Илгарироқ, трансфер суммаси 5 млн еврони ташкил этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!