“Рома” қариб бораётган футболчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи

16 ноябрь,2017, 09:09 105

“Рома” қариб бораётган футболчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи

 

Италиянинг “Рома” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Диего Перотти билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Football Italia нашрининг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги янги битим 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади.

30 ёшга қараб кетаётган Диего Перотти ҳам римликлар сафида қолишга қаршилик билдирмаяпти. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида тугашини таъкидлаб ўтиш жоиз.