"Рома" сафарда "Болонья"ни сезмай ўтди

9 апрель, 20:35 334

Бугун шунингдек Италия А Сериясининг 31-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз якунига етди. "Болонья" майдонига сафар уюштирган "Рома" сафардан ишончли ғалаба билан қайтди. "Ренато ДальАра" стадионида кечган баҳсда Фасио, Салах ва Жеколар киритган голлар "бўрилар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

«Болонья» - «Рома» - 0:3 (0:2)
Голлар: Фасио 25, Салах 41, Жеко 75.

«Болонья»: Миранте, Гастальделло, Масина, Крафт, Майетта (Торосидис 76), Жемаили, Пульгар, Верди (Ди Франческо 46), Надь (Петкович 63), Крейчи, Дестро.

«Рома»: Щесны, Манолас (Вермален 78), Жезус, Рюдигер, Фасио, Стротман, де Росси, Наингголан, Салах, Эль-Шаарави (Перотти 65), Жеко (Тотти 85).

Огоҳлантиришлар: Манолас 38, Стротман 69, Майетта 69, Жемаили 75, Петкович 85.