"Рома" спорт директори "Интер" билан келишиб олди

10 май, 18:26 200

Италиянинг “Рома” клуби спорт директори сифатида ишлаган Вальтер Сабатини фаолиятини  “Интер”да давом эттирадиган бўлди.

Гап шундаки, 2011-2016 йиллар давомида Рим клубида ишлаган 62 ёшли мутахассис Хитойнинг Suning компанияси техник кординатори этиб тайинланди. Ушбу компания эса Италиянинг “Интер” ва Хитойнинг “Жиангсу Сунинг” жамоалари акцияларини назорат қилади.

Қайд этиш лозим, Сабатини ҳам “Интер” билан биргаликда Хитой клубининг ҳам ривожига ўз ҳиссасини қўшади.