"Рома" ва "Ливерпуль" Салах борасида келишиб олди

17 июнь, 09:20 105

“Ливерпуль” клуби “Рома” раҳбарияти билан ярим ҳимоячи Мухаммад Салахнинг трансфери борасида келишиб олди. Хабарларга қараганда 25 ёшли мисрлик футболчи тез орада мерсисайдликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади.

Yallakora нашрининг маълум қилишича, Салахнинг трансфери “Ливерпул”га 40 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Салах якунланган мавсум “Рома” сафида жами 41та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.