"Рома" ва "Наполи" МЮ футболчиси учун курашмоқда

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 27 ёшли футболчининг хизматларига “Наполи” ҳамда “Рома” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Жамоалар МЮ Дармиан учун қанча сумма сўрашини билмайди. Агарда, “қизил иблислар” Дармиан учун катта сумма сўраса, ҳар иккала жамоа ҳам бу трансфердан  воз кечади, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Дармиан 2015 йилда “Торино” сафидан "Манчестер Юнайтед”га келган ва ҳозирга қадар МЮ сафида 49 баҳсда иштирок этиб, 1 та гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!