“Рома” ярим ҳимоячисини азалий рақибига сотмади

12 июнь, 10:01 179

“Рома” ярим ҳимоячисини азалий рақибига сотмади

 

“Интер” жамоаси “Рома” ярим ҳимоячиси Антонио Рюдигерни сотиб олиш бўйича таклиф юборди, аммо римликлар уни рад этди, деб ёзади Sky Sports Italia.

Маълумотларга кўра, хитойликлар қўлига ўтган клуб раҳбарияти Рюдигер учун 28 миллион евро таклиф қилган. Рим клуби эса 24 ёшли футболчининг сотувидан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Антонио Рюдигер 2016/17 йилги мавсумда “Рома”нинг  36 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.