"Рома"нинг финалга чиқиши учун битта гол етишмади (видео)

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган "Рома" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси бўлиб ўтди.

Римдаги "Олимпико" стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Аммо биринчи ўйиндаги 5:2 ҳисобида учралган мағлубият сабаб "бўрилар" курашни ушбу босқчида якунлашга мажбур бўлишди. "Ливерпуль" эса финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!