"Рома"нинг янги стадиони қачон битиши маълум бўлди

Римнинг “Рома” клуби бош директори Мауро Бальдиссони агар турли ҳил бюрократик тўсиқлар бўлмаса жамоа 2021 йилда ўзининг янги стадионига эга бўлиши ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

“Барчаси ўзимизнинг қўлимизда эмас, биз маҳаллий ҳокимиятнинг қарорини кутяпмиз. Агар яқин ҳафталар ичида бу борада ижобий жавоб ололсак ва буни молиявий томонларини ҳал этсак,  2018 йилнинг биринчи чорагида янги стадион қурилишини бошлаб юборамиз. Шунда ушбу иншоот 2021 йилда фойдаланишга топширилади”, - дейди Бальдиссони.

Маълумот учун, “Рома” айни дамда ҳамшаҳари “Лацио” билан битта стадионда тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!