Ромелу Лукаку “Милан” нигоҳида

15 март,2017, 20:39 395

Ромелу Лукаку “Милан” нигоҳида

 

Англиянинг “Эвертон” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato.it хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бельгиялик форвардга Италиянинг “Милан” клуби қизиқиш билдирмоқда. Миланликларнинг осиёлик янги инвесторлари Лукакуни ўз таркибларига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Хабарларга қараганда, ҳужумчи “Эвертон” клуби шартномасини узайтиришни истамаяпти. Бу эса италияликларга қўл келиши мумкин. Ўз навбатида Англия клуби футболчини сотадиган бўлса 80 миллион еврога баҳолаган.   

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.