Рональд Куман “Эвертон” бош мураббийлигидан озод этилди

Англиянинг "Эвертон" клуби бош мураббийи Рональд Куман ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда. 

Манбаларда ёзилишича, "Арсенал"дан учралган 5:2 ҳисобидаги мағлубият ва айни пайтда жамоанинг ишлари жойида эмаслиги Куманнинг истеъфосига сабаб бўлган. 

Маълумот ўрнида, "Эвертон" 9-турдан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда 18-ўринни эгаллаб турибди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!