Роналдиньо ҳайрия ўйинида супергол киритди (видео)

Бразилиялик машҳур футболчи Роналдиньо “Америка юлдузлар” ҳамда “Европа юлдузлари” ўртасида ўтказилган ҳайрия ўйинида иштирок этди.

“Америкаликлар” 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган бир пайтда Роналдиньо супергол киритишга эришди.

Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунига етган қарама-қаршиликда Карлос Вальдеррамма, Иван Саморано, Фернандо Мейра ва Карлос Пуйоль каби юлдузлар ҳам иштирок этишди.

Пенальтилар сериясида эса америкаликлар 5:4 ҳисобида ғалабага эришдилар.

Қуйида Роналдиньо томонидан киритилган чиройли голни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!