Роналдиньо: Агар Месси "Барселона"дан кетишга қарор қилса, мен уни қўллаб-қувватлайман

16 ноябрь,2017, 17:45 716

Роналдиньо: Агар Месси

“Барселона” клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси  Роналдиньо каталонияликларнинг айни дамдаги етакчиси ҳисобланган Лионель Мессининг ёзда жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бу саволга жавоб беришим жуда қийин, чунки, у мени энг яқин дўстларимдан бири ҳисобланади. Шундай экан, яқин дўст сифатида унинг бахтлилигидан доим қувонаман. Агар, Месси бошқа жамоага ўтишга қарор қилса, мен уни қўллаб-қувватлайман, гарчи “Барселона” элчиси бўлсамда. Лекин, мен унинг қолишини истардим. Чунки, Месси қаерда бўлса, у ўша ерда ҳал қилувчи роль ўйнайди”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзосининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва ушбу келишув ҳозирча узайтирилгани йўқ.